Куни бизга қолган байроқ

                      “Гапхона” туркумидан

SONY DSCБу воқеани айтиб берсамми, йўқми ё тарихий обидаларимизга ҳурматимиз катта, осори атиқаларимизни ниҳоятда эъзозлаймиз деганимиз билан аслида аҳволимиз шундай деб ўкиниб юравериш керакми деган иштибоҳларга бораман. Йўқ, айтмасам бўлмас экан, энди фойдаси йўқдир, лекин кўпчилик билиб қўйгани яхши.  Кейин, яна балки, шояд деган умидлар ҳам тарк этмайди

давомини ўқинг

Керосинчироқ ёғдуси


“Гапхона” туркумидан

kerosinchiroqБилмайман, бошқаларнинг ҳам болалиги шундай ўтганми, йўқми, ҳар қалай, менинг болалигимда бувим эртак айтмаган, отам панду насиҳат қитоблардан ривоятлар ўқиб бермаган. Ҳамма иш билан банд, ойим тонг саҳардан қора оқшомгача тинмай, яна ярим тунда нимадир тикишми, қавишми билан банд бўлган, эшитганим оғир сўлиш олишлари, сўзсиз ҳасратли хиргойилари. Ўзим ҳам кун бўйи тинмай ишлаб, ўйнаб, кечқурун чойдан кейин таппа ташлаб ухлаб қолардим.

давомини ўқинг

Оғу ҳам бол тўлиқ…


Mirtemir (ahmadazam.com)
     Дунё адабиётига жуда ружу қўйган, шипириб-симираман деган кезларим, шунга яраша ичимда ғўдайиш ҳам бор, назаримда бошқалар ҳали билмайдиган асарларни ўқийман, бошқалар кўрмаган кенгликларда кезаман, нафсиламрини айтганда, шундай ҳам эди. Одил ака уюшма минбаридан: “Сиз ёшлар Фолкнерни ўқишларинг керак, Хемингуэйни ўқишларинг керак, мен яқинда ўқиб, ҳақиқий адабиёт нималигини кўрдим” деганда биз қачонги “фолкнершунос”, “хемингуэйшунос”лар қуйида истеҳзо қилиб ўтирганмиз. 

давомини ўқинг

Она тилим – жону дилим

                                       тўртинчи мақола 

 Bo'rilar

          Бу гапларни бир мисолдан бошласам, мисолки, сизни ўзингиз кўриб келаётган шунга ўхшаш жуда кўп бошқа  мисолларга яна рўпара қилади. Узр, шу гапим ҳам ўнқовсизроқ чиқяпти. Лекин муаммони бирга, кўпчилик бўлиб ўрганишим керак-ку, боиси унинг шунча кенг тарқалганида, ҳаммамиз бирга ўйлашимиз лозимлигида.

давомини ўқинг

Маънавий таҳдид шарпаси

(“Ёшлик” журналининг бир саволига жавоб)

IMG_0471

 Алишер Назар:Назаримда одамиятнинг онгли ҳаёти бошланган кундан ер юзида курашлар даври бошланди. Яратган зот улуғ Китобида дарж этганидек, уларни бир-бирларини танишлари ва дўст тутишлари учун халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйгандан бошлаб эса бу курашларнинг кўлами кенгая бошлади. Асрлар келди… бутун бошли миллатлар ер юзидан супириб ташланди. Айримлари миллат сифатидаги қиёфасини йўқотиб қўйди.  Баъзилари таланди, ўлдирилди, қул қилинди. Аммо кураш шу билан тўхтагани йўқ. У шаклан бўлмаса-да, моҳиятан давом этмоқда ва инсон табиатидан келиб чиқсак, бундан кейин ҳам давом этажак. 

давомини ўқинг

Бир кўкалам маъводан чиққанман

zarafshon gazetasi“Зарафшон” газетаси билан суҳбат 

– Аҳмад ака, энг аввало, болалик йилларингиз, Самарқандда кечган дамларингиз ҳақида суҳбатлашсак…

– Болалигим қишлоқда, Ғазирада кечган. Қилган катта саёҳатим Бухорога бориш бўлган. Отам раҳматли бир Ғиждувонга бориб, эллик учинчи йили бўлса керак, Хўжаи Жаҳон авлодидан олтмиш йилларча бурун узилишиб кетган амакиларининг оилаларини топиб, кўришиб, ришталарни қайта боғлаб қайтганлар. Кичкина эдим, отамнинг бобо-бобокалонимиз Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийга қандай авлод эканимиз, шажарамиз Бухорои шарифдаги бир амакимизникида сақланиши ҳақида айтиб берган гапларини миямга қуйиб олганман. давомини ўқинг

Қалам аҳлининг жон озуғи – тил

hurriyatТаниқли адиб, таржимон Аҳмад Аъзам билан мулоқот

1.              Аҳмад ака, она тилимизнинг жозибадорлиги, унинг софлигини сақлаш, шунинг билан бир қаторда тил қонуниятларининг бузилиши ҳақда матботда қилган туркум чиқишларингиз барчага масъулият юклайди. Сиз тилни улкан бир дарахтга ўхшатасиз. Уни тарбиялаш, озиқлантириш, керак бўлса, бачки навдалардан тозалаб туриш зарурати ҳақида омади гаплар айтилган. Ҳақиқатан ҳам тилимизнинг ҳозирги ҳолати бир дарахт мисолида жуда содда ва яққол ифодасини топган. Бугунги суҳбатимиз мавзуси – тил қонуниятларининг бузилишига сабаб бўлаётган омиллар албатта жуда кўп. давомини ўқинг

“Бедорлик” – Ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ижоди ва “Ҳали ҳаёт бор…” китоби тақдимотига бағишланган радио эшиттируви

Тилувзани мақивоппиза?

BerkutУчинчи мақола


Ўзбек халқ тили  – улкан, у Марказий Осиёда катта бир ареални қамраб олган, бугунги кун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида сўзлашадилар; адабий тилнинг улардаги ривожи жуда кўп жиҳатдан бизга боғлиқ, бизда адабий тил давлат мақомида ҳамда қонун ҳимоясида ва боис бу тилни асраб-авайлаш, тоза сақлаш, чет тиллар таъсирини бир меъёрга келтириш зарурияти бизнинг, кўпроқ қалам аҳлининг зиммасида.

Мақоламиз мавзуи шу мазмунда.
давомини ўқинг

Тилда маччойи сайил

uzbek lang3Иккинчи мақола

Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти. Одам олган жами тарбияларнинг ҳосиласи. Атайлаб шевада ёзиш, фарқи йўқ, кинофильмда актёрларни гапиртирамизми ёки телевизорда ўзимиз маҳаллий ватанпарварлик қиламизми, бу билан маънавий чекланганимизни, маънан қашшоқлигимизни кўз-кўз қиламиз. Ўйламайликки, шу билан тилимга табиийлик бераман, ҳаммаҳаллаларимизга яқинроқ бўламан деб. Аксинча. Адабий тилни бузишга жиноий модда қўйилмаган, чунки бунга жазо миллатнинг жавобгар аъзоси сифатида ҳар бир одамнинг ўзи билан. давомини ўқинг