Маконда ломакон

                              “Гапхона” туркумидан

Қўналғам Чорсу бозорига туташадиган  кўчанинг бошларида. Олдимда масжид, ёнимда чойхона. Ҳайҳотдай ҳовлида ёлғиз ўзим. Ҳовлининг пасти, дарвоза ёнида, илгари отхона бўлганми,  бостирмага ўхшаган пастак томға техникум толиблари кириб-чиқиб юрарди, совуқлик қилдими, қиш олдидан қоралари ўчди. Аввалбошда илондан хавотир қилардим, мени  бу ижарага олиб келган Олим дўстимга чойхонадаги кунда-шунда улфатлари: “Ўртоғингга айтиб қўй, бу уйнинг илони бор, қўрқмасин, одамга тегмайди, тағин ўлдираман деб юрмасин, жуфти келиб ўч олади”, деган, қўрқмадим-у, лекин худди кунжак-пунжакдан чиқиб келадигандек сесканиб юрдим, кейин э-э бор-е деб, қўл силтадим, кўнглимга илон хавотири ҳам сиғмай қолди.

давомини ўқинг

Куни бизга қолган байроқ

                      “Гапхона” туркумидан

SONY DSCБу воқеани айтиб берсамми, йўқми ё тарихий обидаларимизга ҳурматимиз катта, осори атиқаларимизни ниҳоятда эъзозлаймиз деганимиз билан аслида аҳволимиз шундай деб ўкиниб юравериш керакми деган иштибоҳларга бораман. Йўқ, айтмасам бўлмас экан, энди фойдаси йўқдир, лекин кўпчилик билиб қўйгани яхши.  Кейин, яна балки, шояд деган умидлар ҳам тарк этмайди

давомини ўқинг

Керосинчироқ ёғдуси


“Гапхона” туркумидан

kerosinchiroqБилмайман, бошқаларнинг ҳам болалиги шундай ўтганми, йўқми, ҳар қалай, менинг болалигимда бувим эртак айтмаган, отам панду насиҳат қитоблардан ривоятлар ўқиб бермаган. Ҳамма иш билан банд, ойим тонг саҳардан қора оқшомгача тинмай, яна ярим тунда нимадир тикишми, қавишми билан банд бўлган, эшитганим оғир сўлиш олишлари, сўзсиз ҳасратли хиргойилари. Ўзим ҳам кун бўйи тинмай ишлаб, ўйнаб, кечқурун чойдан кейин таппа ташлаб ухлаб қолардим.

давомини ўқинг

Бечорагиналар

ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан…

bechoralar1Менталитетимизда халқнинг фикрлаш тамойиллари мужассам. Халқ эса жипс бирбутунлик эмас, у турли қараш-кайфиятдаги гуруҳ-қатламлардан иборат, халқ, халқ деб унинг қайси қисмини назарда тутишимиз ҳам тусмол, бўлаклаб қарамаймиз. Сайловда сайланишга талабгор одам умум бир халқни орқа қилиб, яна шу халқнинг ўзига ваъда беради. Матбуот ҳам шу, халқ фикри-муносабатини ёритаман дейди, кўп алоҳида одамларнинг мулоҳазаларини олиб чиқади, лекин шу алоҳида қарашлар ҳам халқни шафе қилиб халқнинг ўзига қаратилган бўлади, айни кимларга экани мавҳум.  давомини ўқинг

Марлен деган одам

ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

Одам бу дунёда ёлғиз эмас. Кейин, у фақат ёмонлик ичида, ёмонлик кўриб яшамайди, унинг умр йўли яхшиликлар силсиласидан иборат. 

Нуқул ёмонлик ҳақида ўйладиган одам ўзига ёмонлик қилиб яшайди.

Мен бир оддий одамга учраб қолганимни қирқ йилдан бери ўйлайман. давомини ўқинг

Минг ўлимдан қолиб

ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

Олдин айтдим-ку кабинетимга бир кекса киши кириб келганини. Саксон икки ёшда эди, лекин кекса кўринмайди. Ўрта бўйли, юмалоқдан келган, гавдаси пишиқ, пешанаси думалоқ бўртиб турарди. Ўзининг қадрини биладиган, лекин кибри йўқ, одамохун, шу одамохунлигида ҳам ҳамсуҳбатини ўзига буйсундирадиган нимадир камтарлиги бор эди. давомини ўқинг

Кирсочиқ машмашаси

Ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

1978 йили бир улкан адибнинг юз йиллиги нишонлаш арафасида у киши кўп йиллар ишлаган қўшни республикага бордим. “Гулистон” журналининг расмий мухбири, журнал у пайтлари ўша республикада ҳам машҳур, Ўзкомпартия МКнинг органи, ана шу шундоқ баобрў  жариданинг расмий сафарномаси билан. давомини ўқинг

Бинафша сиёҳли муҳр

      Ҳикоя бўлмайдиган воқелар туркумидан

 

Абсурд шундоқ кўз ўнгингизда воқе бўлади, кўриб турасиз, лекин минг айлантириб қараманг, тайинини тополмайсиз, тушга ўхшайди, дош бериш учун ухлаб юриш керак. Лекин ухлаганда қизиқасиз, нимага бунақа беўхшов ҳолат бўляпти деган савол ақлингизнинг бир чеккасида туриб-туриб уйғотиб юборади. Нимасидир шундай бўлиши керакдек мантиқсизлик. Ақли салим яратган мантиқсизлик тўри. давомини ўқинг

Тутқич бермас Ҳашаротхон

               Ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

 Одам баъзан абсурд – бетайин аҳволга тушиб, фақат ўзи эмас, ақли ҳам анграйиб қолади, яъни   фикрлай олмайди, ҳеч нарсани тушунмаяпман, бу дунё ўзгариб кетган, мен унга бегонаман деб ўзидан  шубҳага боради.

Нашриётдан китобимга қалам ҳақи ёзилган экан, кам бўлса ҳам, ниҳоят, гонорар деган оти бор-ку; шуни пластик карточкага ўтказиш шарт, ўзимда учта пластик карточка бор эди, улар ўтмас экан,  давомини ўқинг

Хаёли қочган фаришта кампир

ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан

ТВда “Ўзлик” кўрсатуви тилга тушиб, одамлар берилиб кўрадиган вақтлари. Бир кампир сўроқлаб мени топиб, кабинетимга кирди. Ҳа, бош муҳаррирнинг алоҳида кабинети бор. Кампир одми бўлса ҳам шунақа оҳорли кийинган, фаришта бўлмаса ҳам фариштасининг бувисига ўхшар экан. Эшик олдида турадиган қўриқчилар ҳам индамай ўтказиб юборган. давомини ўқинг