Аҳмад Аъзам: халқимизнинг миллий уйғонишига, ўзлигини англашига хизматим сингган (25 июн 2012й.)


Би-би-си меҳмони Аҳмад Аъзам билан суҳбат

Аҳмад Аъзам: Одам ҳамма нарсага шукур қилиши керак. Худонинг берган умрига. Мен берган дардига ҳам, давосига ҳам шукур қиламан. Беш йилдан буён гемодиализ оламан. Шу даврда учта китоб ёздим. Бу жиҳатдан умримдан розиман. Лекин ёзувчи одам ҳамма нарсани ёздим деёлмайди. Армонлари бўлади кўнглида. Аниқроқ айтадиган бўлсак, учта ҳикоя, қисса ва роман бошлаб қўйганман. Ёзмоқчи эмас, бошлаб қўйганман. Шуни тугатишга Худодан соғлиқ ва умр сўрайман. Худо шу тилакларимни инобатга олса, буларни ёзсам, бандаси ҳеч нарсадан кўнгли тўлмайдиган одам, Худодан яна умр сўрашга тўғри келса керак дейман. Ҳаммамизни Оллоҳ қўлласин!

давомини ўқинг

Аҳмад Аъзам билан Рауф Парфи ҳақида суҳбат (27 Сентябр 2013)

Шоир Рауф Парфи тирик бўлганида 70 ëшга кирар эди.  Шу муносабат билан шоирнинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари “Қурултой” эшиттиришида уни яна бир бор хотирлашди. “Қурултой” дастурида иштирок этган шоирнинг дўсти¸ мунаққид ва ëзувчи Аҳмад Аъзам шоир Рауф Парфини эслаш учун махсус тадбирлар керак эмас¸ деб ҳисоблайди:

– Рауф Парфи ўзбек шеъриятининг устунларидан биридир. Токи ўзбек шеърияти бор экан, Рауф Парфи ҳар куни эсланаверади. Шоирнинг ҳар бир сатри бугунги кунимиз xaсталигига ташхис каби янграйди, дейди мунаққид.

Аҳмад Аъзам билан Ўзбекистон 20 йиллигига бағишланган суҳбат (4 Июль 2011)

Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?

Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан. Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир. Биринчи суҳбатдошимиз таниқли ўзбек адиби ва журналисти Аҳмад Аъзамдир. давомини ўқинг

4 январ куни катта адиб ва ажойиб инсон Аҳмад Аъзам оламдан ўтди

Ahmad A'zam vafot etdi

Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига  сабр берсин.

давомини ўқинг

Маънавий таҳдид шарпаси

(“Ёшлик” журналининг бир саволига жавоб)

IMG_0471

 Алишер Назар:Назаримда одамиятнинг онгли ҳаёти бошланган кундан ер юзида курашлар даври бошланди. Яратган зот улуғ Китобида дарж этганидек, уларни бир-бирларини танишлари ва дўст тутишлари учун халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйгандан бошлаб эса бу курашларнинг кўлами кенгая бошлади. Асрлар келди… бутун бошли миллатлар ер юзидан супириб ташланди. Айримлари миллат сифатидаги қиёфасини йўқотиб қўйди.  Баъзилари таланди, ўлдирилди, қул қилинди. Аммо кураш шу билан тўхтагани йўқ. У шаклан бўлмаса-да, моҳиятан давом этмоқда ва инсон табиатидан келиб чиқсак, бундан кейин ҳам давом этажак. 

давомини ўқинг

Бир кўкалам маъводан чиққанман

zarafshon gazetasi“Зарафшон” газетаси билан суҳбат 

– Аҳмад ака, энг аввало, болалик йилларингиз, Самарқандда кечган дамларингиз ҳақида суҳбатлашсак…

– Болалигим қишлоқда, Ғазирада кечган. Қилган катта саёҳатим Бухорога бориш бўлган. Отам раҳматли бир Ғиждувонга бориб, эллик учинчи йили бўлса керак, Хўжаи Жаҳон авлодидан олтмиш йилларча бурун узилишиб кетган амакиларининг оилаларини топиб, кўришиб, ришталарни қайта боғлаб қайтганлар. Кичкина эдим, отамнинг бобо-бобокалонимиз Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийга қандай авлод эканимиз, шажарамиз Бухорои шарифдаги бир амакимизникида сақланиши ҳақида айтиб берган гапларини миямга қуйиб олганман. давомини ўқинг

Қалам аҳлининг жон озуғи – тил

hurriyatТаниқли адиб, таржимон Аҳмад Аъзам билан мулоқот

1.              Аҳмад ака, она тилимизнинг жозибадорлиги, унинг софлигини сақлаш, шунинг билан бир қаторда тил қонуниятларининг бузилиши ҳақда матботда қилган туркум чиқишларингиз барчага масъулият юклайди. Сиз тилни улкан бир дарахтга ўхшатасиз. Уни тарбиялаш, озиқлантириш, керак бўлса, бачки навдалардан тозалаб туриш зарурати ҳақида омади гаплар айтилган. Ҳақиқатан ҳам тилимизнинг ҳозирги ҳолати бир дарахт мисолида жуда содда ва яққол ифодасини топган. Бугунги суҳбатимиз мавзуси – тил қонуниятларининг бузилишига сабаб бўлаётган омиллар албатта жуда кўп. давомини ўқинг

“Бедорлик” – Ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ижоди ва “Ҳали ҳаёт бор…” китоби тақдимотига бағишланган радио эшиттируви

«Маърифат» газетаси билан суҳбат

Аҳмад Аъзам – ёзувчи, «Ўзбектелефильм» студияси бош директори билан суҳбат
«Маърифат» газетаси меҳмонхонаси (2005 йил)

1.Сизга дастлабки сабоқни ким берган? Биринчи устозингизни эслаб ўтсангиз.
А.А.: Аслида ҳар бир одамнинг устози аввало ота-она. Фарзанд -нусхаси ота-онадан олинган бир китоб, фақат табиат кейинги муҳитга қараб ул-бул таҳрир киритади, такомиллаштиради. Илм ҳарфини ўргатган устозларга келсак, улар болани тараққиётга ўргатади, равнақ дарсини беради. давомини ўқинг

Ижод ҳаммамизнинг чекимизда

Меҳмонимиз – «Ўзбекистон» телеканали бош директори,
ёзувчи Аҳмад Аъзам
“Қишлоқ ҳаёти” 2004 йил, 2 март

1. Авваламбор, таҳририятимизга хуш келибсиз. Бизнинг анъанавий саволимиз: «беш» рақамига муносабатингизни билдирсангиз. Умуман олганда, рақамларнинг инсон ҳаётига таъсири ва дахлдорлиги бор, деб ўйлайсизми?
А.А.: «Беш»га муносабатим ҳамма қатори бўлса керак.Яъни ўқишни қадрлаб, шунинг баробарида ўзингни ҳам қадрлаш бошланишини англаганда. Бу энди болада энди ўсаётган ғурур билан боғлиқ, ўзини кўрсатишни истамайдиган ўқувчи бола, “беш”ни олдига мақсад қилиб қўймайди,  унга нимадир руҳий туртки, ғурурнинг узоққа чўзиладиган ўйдим-чуқур йўлларига кириб қолиши керак. давомини ўқинг