Аҳмад Аъзам хотирасига бағишланган махсус эшиттирув (5 Январ 2014)

– Халқимизнинг бардоши чўнг, чуқур. Халқимизнинг бошидан кўп нималар ўтган, жуда катта адолатсизликларни кўрган, адолатсизликларга бардош берган халқ. Бундан ўзим учун чиқарган хулосам – одамлар ўша Шўро замонидаги қатағонлар пайти қандай яшаган, ўзини қандай тутган, энди шундай хатолар такрорланмаслиги учун нималар қилиш керак – одамларнинг эътиборини шунга тортишга ҳаракат қилдим. Худога шукур қилишим керакки, мана шу кўрсатувларим туфайли ҳам халққа мен бошқатдан танилдим. Илгари одамлар [мени] ёзувчи сифатида, сиёсатга аралашиб юрган одам сифатида билган бўлса, энди журналист сифатида ҳам (…) халқ эътиборига сазовор бўлдим . Мен, масалан, шундан хурсандман, – деганди Аҳмад Аъзам. давомини ўқинг

“Аҳмад Аъзам сўзнинг қадрига етган инсон эди” (Мурод Муҳаммад Дўст)


Таниқли адиб ва мунаққид Аҳмад Аъзам 64 ёшида оламдан ўтган. Унинг сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги билан оғригани айтилади.Марҳум бугун Тошкентдаги “Камолон” қабристонига дафн этилган.

Аҳмад Аъзам мунаққид ва ёзувчи бўлиш билан бирга, Ўзбекистондаги икки йирик сиёсий мухолифат ташкилоти-“Бирлик” ва “Эрк”нинг таъсисчи аъзоларидан бўлган ва кейинроқ бир муддат Ўзбекистон парламентининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

Унинг дўсти ва ҳамкасби, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг хотирлашича, Аҳмад Аъзам сиёсат билан шуғулланганидан афсусланмаган ва ҳаётининг сўнгги йилларида оғир хасталикка чалинганига қарамасдан, ўзини бутунлай адабиётга бағишлаган.

Оппоқ қордан кафан кийган тонг…

A_A'zam, buvimОдил Икром

Бугунги тонг одатдаги тонглардай хайрли эмасди. Бугунги тонг “оппоқ қордан кафан кийган”, оппоқ сочлар каби оқарган тонг эди… Ўлим яна бир қадрдонимиз, Аҳмад Аъзамни оиласи, дўстлари бағридан юлиб, Чин Дўстга топширди…

Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди…

Одам Атодан то бугунга қадар кечган фурсатда одамзод, нари борса, эндигина балодан, ҳаромдан, шунчаки, ҳазар қилиш босқичига етгандир… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди. давомини ўқинг

Қайғули кун

Баҳром Рўзимуҳаммад

ahmad azam2 (black and white)

Биз яшаётган давр – туманли давр. Бинобарин, кимнинг кимлигини аниқ кўра олмайсан. Гоҳо кўкраклардаги нишонлар хаёлни чалғитиши мумкин, холос. Ҳали туманлар бир тарқасин – шунда гаплашса, фикрлашса бўлади. Аҳмад Аъзам сафимизда йўқ бугун… Ноанъанавий оқим дарғаларидан бири, сўзи адабий давраларда тош босадиган, аммо, буткул эътироф этилмайдиган мунаққид, насрнавис дунёсини тарк айлади.

давомини ўқинг

Олдимиздан сувлар оқиб кетаверади

IMG_9292Хурсандбек Тўлибоев

Хотира боқийдир. Инсоннинг бу дунёга келиб, ўзининг елкасидаги вазифани қанчалик уддалагани билан боқийдир. Ҳеч нарса қилмасдан ҳам шунчаки еб-ичиб, тирикчилик ташвишларига кўмилиб ўтиб кетаётганлар қанча? Биз ундай инсонларни камситмоқчи эмасмиз. Асло! Бошқа масала жонимни ҳаловатини ўғирлаган. Бу ҳам бўлса Аҳмад Аъзамнинг вафоти. Бу камтар инсонни қанчалик билсам, ўзимни шунчалик биламан деб ўйлайман. Чунки ўзгани англаш ҳам ўзингни англашга сабаб бўларкин. Демак, уч кун аввал бу рўъби маскун билан видолашган чин дунёга сафар қилган Аҳмад Аъзам ҳақида ўйлаганимда… Нега олдимиздан оққан сувнинг қадри йўқ! давомини ўқинг

Оғу ҳам бол тўлиқ…


Mirtemir (ahmadazam.com)
     Дунё адабиётига жуда ружу қўйган, шипириб-симираман деган кезларим, шунга яраша ичимда ғўдайиш ҳам бор, назаримда бошқалар ҳали билмайдиган асарларни ўқийман, бошқалар кўрмаган кенгликларда кезаман, нафсиламрини айтганда, шундай ҳам эди. Одил ака уюшма минбаридан: “Сиз ёшлар Фолкнерни ўқишларинг керак, Хемингуэйни ўқишларинг керак, мен яқинда ўқиб, ҳақиқий адабиёт нималигини кўрдим” деганда биз қачонги “фолкнершунос”, “хемингуэйшунос”лар қуйида истеҳзо қилиб ўтирганмиз. 

давомини ўқинг

Она тилим – жону дилим

                                       тўртинчи мақола 

 Bo'rilar

          Бу гапларни бир мисолдан бошласам, мисолки, сизни ўзингиз кўриб келаётган шунга ўхшаш жуда кўп бошқа  мисолларга яна рўпара қилади. Узр, шу гапим ҳам ўнқовсизроқ чиқяпти. Лекин муаммони бирга, кўпчилик бўлиб ўрганишим керак-ку, боиси унинг шунча кенг тарқалганида, ҳаммамиз бирга ўйлашимиз лозимлигида.

давомини ўқинг

Тилувзани мақивоппиза?

BerkutУчинчи мақола


Ўзбек халқ тили  – улкан, у Марказий Осиёда катта бир ареални қамраб олган, бугунги кун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида сўзлашадилар; адабий тилнинг улардаги ривожи жуда кўп жиҳатдан бизга боғлиқ, бизда адабий тил давлат мақомида ҳамда қонун ҳимоясида ва боис бу тилни асраб-авайлаш, тоза сақлаш, чет тиллар таъсирини бир меъёрга келтириш зарурияти бизнинг, кўпроқ қалам аҳлининг зиммасида.

Мақоламиз мавзуи шу мазмунда.
давомини ўқинг

Тилда маччойи сайил

uzbek lang3Иккинчи мақола

Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти. Одам олган жами тарбияларнинг ҳосиласи. Атайлаб шевада ёзиш, фарқи йўқ, кинофильмда актёрларни гапиртирамизми ёки телевизорда ўзимиз маҳаллий ватанпарварлик қиламизми, бу билан маънавий чекланганимизни, маънан қашшоқлигимизни кўз-кўз қиламиз. Ўйламайликки, шу билан тилимга табиийлик бераман, ҳаммаҳаллаларимизга яқинроқ бўламан деб. Аксинча. Адабий тилни бузишга жиноий модда қўйилмаган, чунки бунга жазо миллатнинг жавобгар аъзоси сифатида ҳар бир одамнинг ўзи билан. давомини ўқинг

“Қуроқ” ҳақида олақуроқ қайдлар

IMG_9288

(Ёзувчи Аҳмад Аъзамга очиқ хат)

 

Ҳозир, “Қуроқ”ни ўқиб тугатгач, таассуротимни ифодалаб беришга сўз тополмай турган пайтимда бир нарса хаёлимга келди: асарингизни ўқиётган одамни кузатиш имкони бўлганми Сизда? Афсуски, ўқиётган пайтимда юзимда қандай ифода бўлганини, нима деб хитоб қилганимни, қайси жойида мириқиб кулганимни, қаерида хазин тортиб қолганимни кўрганингиз йўқ. Агар кўра олганингизда, булар барчаси асарингизга берилган чин баҳо бўлар эди… Сиз каби сўз устаси бўлганимда, нималарни ҳис қилганиму нималар хаёлимдан ўтганини жуда яхши ифодалаб беролган бўлар эдим… Ҳозир ёзаётганларим эса олақуроқ қайдлар, холос… давомини ўқинг