Адиб ҳақида

Аҳмад Аъзам (1949-2014) – ёзувчи, мунаққид, сценарист, тележурналист. 1949 йили Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган.

1971 йили Самарқанд давлат университетининг ўзбек ва тожик филологияси факультетини битирган. Шу йили Алишер Навоий номидаги музейда иш бошлаган. Кейин “Гулистон” журнали, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Совет Ўзбекистони санъати” журнали редакцияларида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган, сиёсий фаолият билан шуғулланган, “Бирлик” халқ ҳаракати ҳамраиси, “Эрк” демократик партияси бош котиби бўлган. Олий Мажлис депутатлигига сайланган (1999-2004 йиллар).

1995 йилдан Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир, Ўзбекистон” телеканали бош директори,. “Ўзбектелефильм” студияси бош директори лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида юзлаб кўрсатувлар ва ҳужжатли фильмлар қилган, улардан энг машҳурлари: “Ўзлик”, “Халқнинг кўнгли”, Тўртинчи ҳокимият” .

Ойнинг гардиши”, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор” деган насрий асарлар,“Масъул сўз” деган адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, “Ўзи уйланмаган совчи, Рўё ёхуд Ғулистонга сафарроманлари чоп этилган.