Аҳмад Аъзам: халқимизнинг миллий уйғонишига, ўзлигини англашига хизматим сингган (25 июн 2012й.)


Би-би-си меҳмони Аҳмад Аъзам билан суҳбат

Аҳмад Аъзам: Одам ҳамма нарсага шукур қилиши керак. Худонинг берган умрига. Мен берган дардига ҳам, давосига ҳам шукур қиламан. Беш йилдан буён гемодиализ оламан. Шу даврда учта китоб ёздим. Бу жиҳатдан умримдан розиман. Лекин ёзувчи одам ҳамма нарсани ёздим деёлмайди. Армонлари бўлади кўнглида. Аниқроқ айтадиган бўлсак, учта ҳикоя, қисса ва роман бошлаб қўйганман. Ёзмоқчи эмас, бошлаб қўйганман. Шуни тугатишга Худодан соғлиқ ва умр сўрайман. Худо шу тилакларимни инобатга олса, буларни ёзсам, бандаси ҳеч нарсадан кўнгли тўлмайдиган одам, Худодан яна умр сўрашга тўғри келса керак дейман. Ҳаммамизни Оллоҳ қўлласин!

давомини ўқинг

Posted in Мулоқот

Аҳмад Аъзам билан Рауф Парфи ҳақида суҳбат (27 Сентябр 2013)

Шоир Рауф Парфи тирик бўлганида 70 ëшга кирар эди.  Шу муносабат билан шоирнинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари “Қурултой” эшиттиришида уни яна бир бор хотирлашди. “Қурултой” дастурида иштирок этган шоирнинг дўсти¸ мунаққид ва ëзувчи Аҳмад Аъзам шоир Рауф Парфини эслаш учун махсус тадбирлар керак эмас¸ деб ҳисоблайди:

– Рауф Парфи ўзбек шеъриятининг устунларидан биридир. Токи ўзбек шеърияти бор экан, Рауф Парфи ҳар куни эсланаверади. Шоирнинг ҳар бир сатри бугунги кунимиз xaсталигига ташхис каби янграйди, дейди мунаққид.

Posted in Мулоқот

Аҳмад Аъзам билан Ўзбекистон 20 йиллигига бағишланган суҳбат (4 Июль 2011)

Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?

Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан. Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир. Биринчи суҳбатдошимиз таниқли ўзбек адиби ва журналисти Аҳмад Аъзамдир. давомини ўқинг

Posted in Мулоқот

Аҳмад Аъзам хотирасига бағишланган махсус эшиттирув (5 Январ 2014)

– Халқимизнинг бардоши чўнг, чуқур. Халқимизнинг бошидан кўп нималар ўтган, жуда катта адолатсизликларни кўрган, адолатсизликларга бардош берган халқ. Бундан ўзим учун чиқарган хулосам – одамлар ўша Шўро замонидаги қатағонлар пайти қандай яшаган, ўзини қандай тутган, энди шундай хатолар такрорланмаслиги учун нималар қилиш керак – одамларнинг эътиборини шунга тортишга ҳаракат қилдим. Худога шукур қилишим керакки, мана шу кўрсатувларим туфайли ҳам халққа мен бошқатдан танилдим. Илгари одамлар [мени] ёзувчи сифатида, сиёсатга аралашиб юрган одам сифатида билган бўлса, энди журналист сифатида ҳам (…) халқ эътиборига сазовор бўлдим . Мен, масалан, шундан хурсандман, – деганди Аҳмад Аъзам. давомини ўқинг

Posted in Мақола ва тақризлар

“Аҳмад Аъзам сўзнинг қадрига етган инсон эди” (Мурод Муҳаммад Дўст)


Таниқли адиб ва мунаққид Аҳмад Аъзам 64 ёшида оламдан ўтган. Унинг сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги билан оғригани айтилади.Марҳум бугун Тошкентдаги “Камолон” қабристонига дафн этилган.

Аҳмад Аъзам мунаққид ва ёзувчи бўлиш билан бирга, Ўзбекистондаги икки йирик сиёсий мухолифат ташкилоти-“Бирлик” ва “Эрк”нинг таъсисчи аъзоларидан бўлган ва кейинроқ бир муддат Ўзбекистон парламентининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

Унинг дўсти ва ҳамкасби, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг хотирлашича, Аҳмад Аъзам сиёсат билан шуғулланганидан афсусланмаган ва ҳаётининг сўнгги йилларида оғир хасталикка чалинганига қарамасдан, ўзини бутунлай адабиётга бағишлаган.

Posted in Мақола ва тақризлар

Оппоқ қордан кафан кийган тонг…

A_A'zam, buvimОдил Икром

Бугунги тонг одатдаги тонглардай хайрли эмасди. Бугунги тонг “оппоқ қордан кафан кийган”, оппоқ сочлар каби оқарган тонг эди… Ўлим яна бир қадрдонимиз, Аҳмад Аъзамни оиласи, дўстлари бағридан юлиб, Чин Дўстга топширди…

Аҳмад ака барча ҳодисага ҳалоллик билан ёндашарди…

Одам Атодан то бугунга қадар кечган фурсатда одамзод, нари борса, эндигина балодан, ҳаромдан, шунчаки, ҳазар қилиш босқичига етгандир… Аҳмад ака ҳаромдан, нафақат, ҳазар қиларди, балки, ҳалол нима, ҳаром нималигини чуқур англаган, нозиктаъб, парҳезкор инсонлардан эди. давомини ўқинг

Posted in Мақола ва тақризлар

Қайғули кун

Баҳром Рўзимуҳаммад

ahmad azam2 (black and white)

Биз яшаётган давр – туманли давр. Бинобарин, кимнинг кимлигини аниқ кўра олмайсан. Гоҳо кўкраклардаги нишонлар хаёлни чалғитиши мумкин, холос. Ҳали туманлар бир тарқасин – шунда гаплашса, фикрлашса бўлади. Аҳмад Аъзам сафимизда йўқ бугун… Ноанъанавий оқим дарғаларидан бири, сўзи адабий давраларда тош босадиган, аммо, буткул эътироф этилмайдиган мунаққид, насрнавис дунёсини тарк айлади.

давомини ўқинг

Posted in Мақола ва тақризлар

Олдимиздан сувлар оқиб кетаверади

IMG_9292Хурсандбек Тўлибоев

Хотира боқийдир. Инсоннинг бу дунёга келиб, ўзининг елкасидаги вазифани қанчалик уддалагани билан боқийдир. Ҳеч нарса қилмасдан ҳам шунчаки еб-ичиб, тирикчилик ташвишларига кўмилиб ўтиб кетаётганлар қанча? Биз ундай инсонларни камситмоқчи эмасмиз. Асло! Бошқа масала жонимни ҳаловатини ўғирлаган. Бу ҳам бўлса Аҳмад Аъзамнинг вафоти. Бу камтар инсонни қанчалик билсам, ўзимни шунчалик биламан деб ўйлайман. Чунки ўзгани англаш ҳам ўзингни англашга сабаб бўларкин. Демак, уч кун аввал бу рўъби маскун билан видолашган чин дунёга сафар қилган Аҳмад Аъзам ҳақида ўйлаганимда… Нега олдимиздан оққан сувнинг қадри йўқ! давомини ўқинг

Posted in Мақола ва тақризлар

4 январ куни катта адиб ва ажойиб инсон Аҳмад Аъзам оламдан ўтди

Ahmad A'zam vafot etdi

Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига  сабр берсин.

давомини ўқинг

Posted in Мулоқот

Маконда ломакон

                              “Гапхона” туркумидан

Қўналғам Чорсу бозорига туташадиган  кўчанинг бошларида. Олдимда масжид, ёнимда чойхона. Ҳайҳотдай ҳовлида ёлғиз ўзим. Ҳовлининг пасти, дарвоза ёнида, илгари отхона бўлганми,  бостирмага ўхшаган пастак томға техникум толиблари кириб-чиқиб юрарди, совуқлик қилдими, қиш олдидан қоралари ўчди. Аввалбошда илондан хавотир қилардим, мени  бу ижарага олиб келган Олим дўстимга чойхонадаги кунда-шунда улфатлари: “Ўртоғингга айтиб қўй, бу уйнинг илони бор, қўрқмасин, одамга тегмайди, тағин ўлдираман деб юрмасин, жуфти келиб ўч олади”, деган, қўрқмадим-у, лекин худди кунжак-пунжакдан чиқиб келадигандек сесканиб юрдим, кейин э-э бор-е деб, қўл силтадим, кўнглимга илон хавотири ҳам сиғмай қолди.

давомини ўқинг

Posted in Ҳикоялар

Аҳмад Аъзам (1949-2014)

Ёзувчи, мунаққид, сценарист, теле- журналист. 1949 йили Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган.

Ойнинг гардиши”, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор” деган насрий асарлар,“Масъул сўз” деган адабий-танқидий мақолалар тўпламлари,Ўзи уйланмаган совчи, Рўё ёхуд Ғулистонга сафарроманлари чоп этилган.